Андреа Стелла: “Мавсум бошида ҳимоявий тактика билан ҳаракат қиламиз” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Андреа Стелла: “Мавсум бошида ҳимоявий тактика билан ҳаракат қиламиз”

Андреа Стелла — McLaren жамоаси раҳбари — 2026-йилги Формула Оне мавсумининг илк пойгалари олдидан жамоанинг режаси ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, мавсум бошида жамоа рақибларни қувиб етиш учун эҳтиёткор стратегияни танлайди.

“Бошқаларга етиб олиш учун анча ҳаракат қилишимиз керак. Болидни имкон қадар тез ривожлантириш муҳим. Кучлар нисбати аниқ бўлгач, машинани такомиллаштириш ҳал қилувчи омилга айланади. Футболча таъбир билан айтганда, мавсумнинг биринчи ярмида ҳимоядан ўйнаймиз ва қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Мелбурндаги пойгада биз тестларда ишлатилган болид билан қатнашамиз. Кичик аэродинамик ўзгаришлар киритамиз ва вазн каби муҳим жиҳатлар устида ишлашда давом этамиз”, — деди Стелла Моторспорт-Тотал нашрига.