Нуфузли спорт нашри ESPN вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчилари (P4P — pound-for-pound) рейтингининг янгиланган талқинини эълон қилди.
Рейтинг махсус очколар тизими асосида тузилади: экспертлар биринчи ўринга қўйган боксчи 10 очко, иккинчи ўрин — 9 очко ва шу тартибда пастлаб боради.
Бивол ва Бетербиев рейтингдан чиқарилди
Янгиланган рўйхатда россиялик боксчилар — Dmitry Bivol ҳамда Артур Бетербиэв фаоллик етишмагани сабаб рейтингдан чиқарилди. Уларнинг охирги жанги 2025 йил 23 февраль куни айнан ўзаро кечган эди.
Шунингдек, Рян Гарcиа WBC камари учун Марио Барриос устидан ғалаба қозониб жаҳон чемпионига айланганига қарамай, етарли овоз тўплай олмагани сабаб ТОП-10 рўйхатига киритилмади
ESPN талқини бўйича P4P рейтинг (27 февраль ҳолатига)
1. Олександр Усйк (24-0)
2. Наоя Иноуэ (32-0)
3. Жессе Родригуэз (23-0)
4. Шакур Стевенсон (25-0)
5. Давид Бенавидез (31-0)
6. Жунто Накатани (32-0)
7. Девин Ҳаней (33-0)
8. Жарон Эннис (35-0-0-1)
9. Саул Алварез (63-3-2)
10. Вергил Ортиз Жр. (24-0)
Шу тариқа мексикалик суперюлдуз Саул Алварес (Канело) рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, Бивол ва Бетербиев узоқ танаффус сабаб вақтинча P4P рўйхатини тарк этди.
