Mercedes-AMG Petronas F1 Team, McLaren ва Pirelli ходимлари Баҳрайнда режалаштирилган тестлар тугагач, мамлакат ҳаво майдони ёпилгани сабабли чиқиб кетолмаяпти, дея хабар беради GPblog.
Бу ҳолат Яқин Шарқдаги можаро кучайиши фонида содир бўлди — Эрон томонидан Баҳрайндаги ҳарбий объектларга ракета зарбалари берилганидан кейин ҳаво ҳаракати тўхтатилган. Ҳозир жамоалар ва шиналар етказиб берувчилар ходимларни эвакуация қилиш ёки Австралияга юбориш имкониятини изламоқда, лекин ҳозирча бу амалга ошмаяпти.
Ходимлар ва ҳайдовчилар хавфсиз ҳудудда, меҳмонхоналарда қолмоқда. Маҳаллий ҳукуматлар учун Формула-1 ходимларини эвакуация қилиш асосий вазифа эмас, шунинг учун вазият назорат остида бўлса-да, ҳаво ҳаракати қайта тикланиш санаси номаълум. Баъзи манбаларга кўра, авиация 7 мартгача қайта очилмаслиги мумкин.
