Мик Шумахер IndyCar’даги дебют пойгасидаги чиқиб кетишига изоҳ берди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Мик Шумахер IndyCar’даги дебют пойгасидаги чиқиб кетишига изоҳ берди

Собиқ Формула-1 пилоти, германиялик Мик Шумахер АҚШнинг Цент-Питерсберг шаҳрида ўтган IndyCar’даги дебют пойгасида трассани тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида фикр билдирди.

«Олдимдаги машиналар тартибсиз ҳаракатланаётганини кўрдим ва ўйладим: “Яхши, энг тўғри траекторияни танлайман”. Бу ҳолатда ташқи томонни танладим. Иккинчи ва учинчи бурилишлардан ўтдик, аммо содир бўлган воқеа фақат вақт масаласи эди.

Бирорта ҳам айлана якунлай олмаганимиз жуда ранжитади. Бизга айнан шу пойга ўз даражамизни баҳолаш ва кейинги стартга шубҳасиз тайёрланиш учун керак эди. Олдинда яна 17 та пойга бор. Бу — фақат бошланиш», — деди Шумахер Motorsport-Total нашрига.