Мекис: Ҳаджар “дарҳол Англияга кўчиб ўтди” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Мекис: Ҳаджар “дарҳол Англияга кўчиб ўтди”

Racing Bulls раҳбари Лаурент Мекиэс асосий Red Bull Racing жамоасининг янги пилоти Isack Hadjar мавсумга тайёргарлик борасида Liam Lawson ёндашувини такрорлаганини айтди.

Мекиснинг сўзларига кўра, Ҳаджар “Red Bull” базасига яқин бўлиш учун дарҳол Англияга, Милтон-Кинс шаҳрига кўчиб ўтган.

“У ҳозирча ҳаммасини тўғри қилмоқда — ўзини тутиши ва ёндашуви профессионал даражада. У дарҳол Англияга кўчиб ўтди, ҳар икки кунда Милтон-Кинсдаги базада бўляпти ва жамоа билан яқин алоқада ишлаяпти. Сахирдаги икки тест оралиғида ҳам симуляторга қайтди — у ҳеч нарсани тасодифга қолдирмаяпти”, — деди Мекис (F1 Oversteer).

Эслатиб ўтамиз, Lawson ҳам ўтган мавсумни “Red Bull” сафида бошлаган, бироқ икки пойгадан сўнг яна қуйи жамоага қайтган эди. У 2019 йилдаёқ Милтон-Кинсга кўчиб ўтган ва BBC’га берган интервьюсида бундай ёндашув ҳафтасига 3–4 марта симуляторда ишлаш имконини берганини айтганди.