Етти карра Формула-1 чемпиони ва F1 фильмининг продюсерларидан бири Lewis Hamilton “Оскар” тақдирлаш маросимида қатнаша олмайди. Бунга сабаб — айнан шу кунларда бўлиб ўтадиган Чинесе Гранд Прих.
Бош ролни Брад Питт ижро этган фильм устида Хемилтон тўрт йил давомида ишлаган. Картина Америка киноакадемияси мукофотига тўртта номинацияда кўрсатилган. Бироқ “Ferrari” жамоаси пилоти зич пойга тақвими сабаб Лос-Анжелесдаги маросимда иштирок эта олмайди.
“Мен ъОскаръ маросимига бора олмайман, чунки дам олиш кунлари Хитойда пойга бор. Мен ҳеч қачон бу маросимда бўлмаганман. Масалан, Дензел Wашингтон каби инсонларни жонли кўриш ажойиб бўларди. Демак, яна бир фильм продюсерлик қилишимга тўғри келади”, — деди Хемилтон Corriere della Sera нашрига.
Чинесе Гранд Прих 13–15 март кунлари Шангҳаида ўтказилади. “Оскар” тақдирлаш маросими эса 15 март куни Лос Ангелесда бўлиб ўтади.
