Британиялик промоутер Eddie Hearn UFC президенти Dana White билан кескин муносабатлар фонида Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шеикҳ билан алоқалари ҳақида фикр билдирди.
“Менда Турки Ал аш-Шеикҳ билан ҳеч қандай муаммо йўқ. ъУ буни ортингдан қилди деб ўйламайсанми?ъ дейишлари мумкин. Балки шундайдир, лекин мен уни айбламайман. Бу шунчаки унинг услуби.
Лекин биламан — қачон унга керак бўлсам, биз бирга ишлаймиз. Қачон керак бўлмасам ёки у мени четлаб ўтишга ҳаракат қилса ҳам, бунга тайёрман. Ҳеч бўлмаганда вазиятни тушуниб турибман”, — деди Хирн.
Хирннинг сўзларига кўра, профессионал бокс ва MMA оламида манфаатлар тез-тез ўзгариб туради, шунинг учун у вазиятга прагматик ёндашмоқда.
