Люис Хемилтон ҳаётидаги қаҳрамонларини айтди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Люис Хемилтон ҳаётидаги қаҳрамонларини айтди

41 ёшли британиялик пойгачи, Scuderia Ferrari жамоаси аъзоси Леwис Ҳамилтон ўз ҳаётида кимларни қаҳрамон деб билишини айтиб ўтди.

“Нелсон Манделанинг таржимаи ҳолини ўқиб кўринг. Унинг ҳаётини ўрганишни бошлаганимда, у мени ниҳоятда илҳомлантирди. Мандела — менинг қаҳрамоним. У билан бир қаторда Муҳаммад Али, Суперман ва Айртон Сеннани ҳам қаҳрамон деб биламан”, — деди Хемилтон нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Lewis Hamilton Формула One тарихидаги энг муваффақиятли пойгачилардан бири ҳисобланади. У етти карра жаҳон чемпиони бўлиб, “қироллик пойгалари”даги фаолиятини 2007 йилда бошлаган.

Британиялик ҳайдовчи Формула-1 тарихида 100 та ғалаба ва 200 та подиум натижасига эришган илк пойгачи бўлган. Шунингдек, у Формула-1 тарихидаги илк қора танли асосий пойгачи сифатида ҳам тарихга кирган.