Фернандо Алонсо жума куни бўлиб ўтган Australian Grand Prix машғулотлари ҳақида фикр билдирди.
Aston Martin F1 Team ҳайдовчиси биринчи машғулотни ўтказиб юборди, иккинчи сессияда эса 20-ўринни эгаллаб, энг яхши натижадан қарийб беш сонияга ортда қолди.
“Машғулотдан кейин олинган маълумотларни ҳали ўрганаяпмиз. Очиғи, ҳис-туйғулар Баҳраин Гранд Прих дагидан унчалик фарқ қилмаяпти. Биринчи машғулотда Ҳонда билан боғлиқ муаммолар сабаб жуда кам айлана ўтдик, иккинчи машғулотда ҳам баъзи муаммолар юз берди.
Умуман олганда, дам олиш кунлари учун белгиланган иш дастурини ҳали қувиб етишимиз керак. Умид қиламанки, учинчи машғулот анча силлиқ ўтади.
Мусобақада қатнашиш масаласига келсак, биз тайёрмиз. Бу ерда асосий савол — Honda’да керакли эҳтиёт қисмлар борми ёки йўқми,” — деди Алонсо.
