Хави ФC Барcелонага Лионел Мессининг қайтиши нега амалга ошмай қолганини очиқлади.
Испаниялик мутахассиснинг айтишича, 2022 ФИФА Wорлд Cупдан кейин Мессининг клубга қайтиши деярли ҳал бўлган масала эди.
“Мессининг ъБарселонаъга қайтиши ҳал бўлган иш эди. Лео қайтишни хоҳларди, бизда Ла Лигадан ҳам рухсат бор эди. Аммо трансферни Жоан Лапорта тўхтатди.
У менга шундай деди: агар Месси қайтса, маошлар бўйича катта муаммолар ва келишмовчиликлар бошланиши мумкин, клуб эса бунга йўл қўя олмайди.
Месси ҳеч қачон ъБарселонаъга қайтмайди, чунки буни Лапорта хоҳламайди. Бу Ла Лига сабабли ҳам эмас, Лео отаси кўпроқ пул талаб қилгани учун ҳам эмас — буларнинг барчаси ёлғон. Аслида Лапорта клуб бунга қодир эмас деб ҳисоблайди”, — деди Хави La Vanguardia нашрига берган интервьюсида.
