UFC бош директори Дана Wҳите собиқ чемпион Жон Жонеснинг Оқ уйда ўтказиладиган турнирда жанг қилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
“Жон Жонс ҳақидаги гап-сўзлар — бемаънилик. Мен у ҳақида умуман гап бўлмаган деб айтмадим, у жанг қилишга қизиқиш билдирган эди. Аммо бу жуда ғалати ҳолат: мен унинг адвокатига ъБу ҳеч қачон содир бўлмайдиъ деб хабар юборганимдан кейин ҳам Жонс Оқ уйда UFC билан жанг ҳақида музокара олиб бораётганини айтди. У фаолиятини якунладими? Ҳа”, — деди Dana White матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни Washington, Д.C.да Wҳите House ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган турнирнинг асосий жанги енгил вазн (70 кг гача) чемпионлик камари учун бўлади. Унда грузиялик Илиа Топуриа ҳамда америкалик Жустин Гаэтҳже ўзаро тўқнаш келади.
