Ноуссаир Мазраоуи Манчестер United FC собиқ футболчиси Жоннй Эванс нинг жамоа мураббийлар штабига қўшилгани ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда Эванс клуб бош мураббийи Мичаэл Cарриcк штабида ишламоқда.
— Клубда Жонни Эванс ишлаяпти, сен эса ўтган мавсумда у билан бирга ўйнагансан. Энди у мураббий бўлганидан кейин муносабатларингиз ўзгардими?
— Бу бироз қизиқ ҳолат, — деди Мазрауи. — Мен бу ўзгаришни Африка кубогидан қайтгач сездим. Жонни билан олдин жамоадош сифатида яхши муносабатда эдик. Бирга ўйнаган пайтимизда кўп гаплашардик. Энди эса уни бошқа роль — мураббий сифатида кўряпман. Ёши катта бўлгани учун ҳамма уни жуда ҳурмат қилади, шу жиҳатдан деярли ҳеч нарса ўзгармаган.
Мазрауи сўзларига кўра, Эванс билан муносабатлар аввалгидек яхши сақланиб қолган. Бу ҳақда Manchester United FC расмий сайти хабар берди.
