Гвардиола: “Ҳисоб оғир, лекин ҳали олдинда 90 дақиқа бор” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Гвардиола: “Ҳисоб оғир, лекин ҳали олдинда 90 дақиқа бор”

Pep Guardiola бошқарувидаги Manchester City жамоаси Реал Мадридга қарши UEFA Champions League 1/8 финалининг илк учрашувида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин манкунианликлар бош мураббийи натижага муносабат билдирди.

“Ҳисоб ҳаммасини кўрсатиб турибди, лекин ҳали олдинда 90 дақиқа бор. Менимча, ўйин унчалик ҳам ёмон бўлмади. Биринчи бўлимда уларда учта имконият бўлди ва улар учаласини ҳам голга айлантирди. Улар қарши ҳужумларда ҳар доим хавфли.

Биз эса кўп бор уларнинг ҳимоя чизиғигача етиб бордик, иккинчи бўлимда ҳам шундай бўлди. Аммо бизга охирги узатма етишмади. Улар жуда тартибли ва яхши ҳимояланишди.

Ўйинни ёмон бошламадик. Ҳозир эса овқатланиб, дам олиб, кейин кайфиятимизни кўтаришга ҳаракат қиламиз,” — деди Гвардиола.