Афсонавий боксчи, собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Мике Тйсон ҳозирги боксдаги ўзига ёқадиган беш нафар жангчини санаб ўтди.
“Менга Шакур Стевенсон, Кейшаwн Давис, Наоя Иноуэ ва Жермалл Чарло ёқади. Шунингдек, мексикалик ъйиртқичъ Давид Бенавидезни ҳам унутолмайман,” — деди Тайсон. Унинг сўзларини The Ring журнали келтирган.
Маълумот учун, Тайсон профессионал фаолияти давомида 50 та ғалаба, 7 та мағлубият қайд этган, яна икки жанг бекор қилинган деб топилган. У оғир вазн тоифасида тарихдаги энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.
