Перес: “Red Булл”даги иш менга қийин бўлган, “Cadillac”да менинг фикримни кўпроқ қадрлашади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Перес: “Red Булл”даги иш менга қийин бўлган, “Cadillac”да менинг фикримни кўпроқ қадрлашади

“Мексикалик” “Cадиллаc” пилотı Серхио Перес мавсум бошидаги тажрибалари ҳақида фикр билдирди.

“Охирги олти ойим Red Bull’да ҳар жиҳатдан қийин кечди. Мен танаффусга муҳтожлигимни ҳис қилдим. Баъзи нарсаларни ташқаридан кўриш мумкин эмас эди, лекин кетганимдан кейин уларни англадим.

Ўзимни бошқача ҳис қиляпманми? Албатта. Машина қандай ишлаб чиқилаётганини кўряпман, биз бир йўналишда ҳаракат қилаяпмиз ва бу ёрдам беради. Ва мен албатта сезаман, менинг фикрим ҳозир анча қадрланади”, — дейди Перес, Motorsport нашрига берган интервьюсида.