Эрон терма жамоаси Трампнинг сўзларига жавоб берди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Эрон терма жамоаси Трампнинг сўзларига жавоб берди

Эрон матбуот хизмати АҚШ президенти Доналд Трумпнинг Эрон жамоасининг 2026 FIFA World Cупда иштирок этиши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги фикрларига расмий баёнот билан жавоб берди.

Аввалроқ Трамп Эрон миллий жамоасининг мундиалда қатнашиши хавфсизлик нуқтаи назаридан муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигини айтган эди.

Эрон терма жамоаси эса бунга жавобан қуйидагиларни маълум қилди:

“Жаҳон чемпионати — бу халқаро миқёсдаги тарихий спорт воқеаси бўлиб, уни бирор давлат эмас, балки ФИФА ташкил этади.

Эрон терма жамоаси ҳам кетма-кет ғалабалар орқали ушбу турнирга тўлиқ ҳақли равишда йўлланма олди ва мундиалга чиққан илк жамоалардан бири бўлди.

Ҳеч ким Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатидан четлаштира олмайди. Аксинча, агар мезбон давлат иштирокчи жамоалар хавфсизлигини таъминлай олмаса, айнан ўша давлатнинг ўзи мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум этилиши керак.”