Италиянинг СС Лазио клуби бош мураббийи Мауризио Сарри билан шартномани бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Ниcолò Счира ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Манбага кўра, Сарри ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Шу сабабли томонлар ёзда амалдаги шартномага қарамай ҳамкорликни якунлаши мумкин.
Ҳозирги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, мураббий йилига 2,5 миллион евро маош ва бонуслар олади.
Айни пайтда “Латсио” Сериэ А 2025/2026 мавсумида 28 та ўйиндан сўнг 37 очко билан 10-ўринда бормоқда. Турнир жадвалида эса Интер Милан 67 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
