FC Барcелона ёзги трансфер ойнаси олдидан ҳужум қанотини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар бу позиция учун бир нечта номзодларни таҳлил қилмоқда. Бу эса жамоада Марcус Рашфорднинг трансфери бўйича сотиб олиш варианти мавжуд бўлишига қарамай содир бўлмоқда.
Қайд этилишича, 28 ёшли инглиз футболчисининг FC Барcелонадаги келажаги ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ футболчининг ўзи ҳам, клуб раҳбарияти ҳам тўлиқ трансферга қизиқиш билдирган эди, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Каталонияликлар учун муқобил вариантлардан бири сифатида Chelsea FC вингери Педро Нето ҳам тилга олинмоқда.
