Эрон спорт вазири ЖЧ-2026 мезбонлигини АҚШдан олиб қўйишни сўради - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Эрон спорт вазири ЖЧ-2026 мезбонлигини АҚШдан олиб қўйишни сўради

Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали ФИФАни 2026 йилги жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишга чақирди.

Унинг айтишича, ҳозирги сиёсий кескинлик ва хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб Эрон терма жамоасининг АҚШда ўйнаши муаммоли бўлиши мумкин. Донямали агар Мексика ва ФИФА Эрон ўйинларини Мексикада ўтказиш учун шароит яратса, бу вариант кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудларига қарши ҳарбий операция бошлаган. Эрон эса бунга жавобан минтақадаги АҚШ базаларига зарба берган.