“Манчестер Унитед”ва “Челсеа” “Кёлн” вингери Саид Эл Малага асосий даъвогарлар қаторига кирган. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, “Кёлн” клуби 19 ёшли футболчининг келажагини реал баҳоламоқда ва у учун 50–60 млн евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Эл Мала барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.
