Тўрт карра жаҳон чемпиони, Red Bull Racing ҳайдовчиси Max Verstappen Chinese Grand Prix саралашидан кейин жамоа натижасидан норози эканини билдирди.
Нидерландиялик пилот саралашда 8-ўринни эгаллади ва етакчи — Андреа Кими Антонеллидан қарийб бир сония ортда қолди.
Верстаппеннинг айтишича, жамоа машинада кўплаб ўзгаришлар қилган бўлса-да, бу деярли натижа бермаган.
“Ҳаммаси ўша-ўша. Биз машинани деярли тўлиқ ўзгартирдик, лекин фарқ йўқ. Машинада баланс етишмаяпти, шунинг учун ҳар айланишда барқарор ритмни ушлаш жуда қийин. Ҳаммаси номутаносиб ва уни бошқариш жуда мураккаб. Шунинг учун вазият яхши эмас”, — деди Верстаппен F1 ТВга берган интервьюсида.
