Пеп Guardiola инглиз клубларининг UEFA Champions League 1/8 финал босқичидаги илк ўйинларидаги натижалари ҳақида фикр билдирди.
Manchester City бош мураббийи сўзларига кўра, бир пайтлар Premier League дунёнинг энг кучли чемпионати ҳисобланган, бироқ сўнгги натижалардан кейин буни аниқ айтиш қийин.
“Авваллари Англия дунёнинг энг яхши лигаси эди, биз энг кучлиси эдик. Аммо ҳафта ўртасида содир бўлган воқеалардан кейин бундай дейиш қийин. Шунга қарамай, мен бизда ажойиб лига борлигига ишонаман, шунчаки биз анча яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди”, — деди Гвардиола BBC га берган интервьюсида.
