58 ёшли машҳур америкалик подкастер ва UFC шарҳловчиси Жоэ Роган Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилган турнир карди ҳақида фикр билдириб, уни ҳимоя қилди.
“Турнир карди мухлислар кутган даражада бўлмади — бу аниқ. Улар барча жанглар чемпионлик камари учун бўлишини хоҳлашган эди. Аммо биласизми, матчмейкерлар олдида жуда қийин вазифа турарди. Айнан шу турнир учун жароҳати йўқ ва жангга тайёр бўлган спортчиларни топиш жуда мураккаб.
Бу спортнинг қаттиқлиги шундаки, жангчилар доимо жароҳат олишади, машғулот қилишади ва ҳатто жароҳат билан ҳам жанг қилишади. Жуда камдан-кам ҳолларда кимдир октагонга тўлиқ оптимал ҳолатда чиқади”, — деди Роган.
