FC Barcelona президентлик сайлови натижалари эълон қилинди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

FC Barcelona президентлик сайлови натижалари эълон қилинди

FC Барcелона клуби расмий сайти орқали президентлик сайлови бўйича овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Сайлов якунларига кўра, амалдаги президент Жоан Лапорта ғалаба қозонди. У 68,18% овоз тўплаб, 32 934 нафар сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди.

Лапортанинг асосий рақиби Víctor Фонт эса 29,78% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Унга 14 385 киши овоз берган. Шунингдек, 984 та (2,04%) бюллетень бўш ҳолда топширилган.

Шу тариқа, Жоан Лапорта клуб президенти лавозимига учинчи бор сайланди. У аввал 2003–2010 йилларда, кейин эса 2021–2026 йилларда клубни бошқарган.

Маълумотларга кўра, Лапорта 1 июлдан бошлаб янги муддатини бошлайди ва 2031 йилгача каталонияликлар клубига раҳбарлик қилади.