Carlo Анcелотти — Бразилия терма жамоаси бош мураббийи — ўзи узоқ йиллар ишлаган Реал Мадрид ҳақида фикр билдирди.
Италиялик мутахассис Мадрид клубида икки давр ишлаган: 2013–2015 ва 2021–2025 йилларда.
Анчелотти “Реал” билан боғлиқ хотиралари жуда илиқ эканини таъкидлади.
“Реал”даги жуда узоқ давримдан ажойиб хотиралар қолди. Клуб ва у ерда ишлайдиган инсонларга нисбатан катта меҳрим бор. Ҳозир мен бошқа лойиҳа устида ишлаяпман ва унга ҳам худди шундай куч билан ёндашяпман. “Реал” ўйин ўтказса, мен ҳар доим томоша қиламан — нафақат бразилиялик футболчиларни кўриш учун, балки жамоани қўллаб-қувватлаб, унинг ғалабасини кўриш учун ҳам”, — деди у Marca нашрига.
