Испания терма жамоаси март ойида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 091.22 +9.59 EUR 13 844.45 +7.36 RUB 149.16 −1.28

Испания терма жамоаси март ойида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди

Испания терма жамоаси март ойида бекор қилинган Финалиссима ўрнига бошқа термас жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Учрашув Испаниянинг Вилларреал шаҳридаги Estadio de la Cerámica стадионида Сербия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Аввалига амалдаги Европа чемпионлари Аргентина терма жамоасига қарши Финалиссима доирасида майдонга тушиши режалаштирилганди. Мазкур учрашув Қатарда ўтказилиши керак эди, бироқ Яқин Шарқдаги воқеалар сабаб УЭФА ва CОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди.

Шунингдек, “Фурия Роха” 30 март куни Миср терма жамоасига қарши ҳам ўртоқлик учрашув ўтказиши керак эди. Бу ўйин ҳам Қатарда режалаштирилган бўлса-да, кейинчалик бекор қилинди.