Шин Шарм Эл-Шейхда рейтингда ўзидан 365 поғона юқоридаги рақиб синовидан ўтди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Шин Шарм Эл-Шейхда рейтингда ўзидан 365 поғона юқоридаги рақиб синовидан ўтди

Мисрнинг Шарм Эл-Шейх шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Шарм ЭлШеикҳ 12 мусобақасида ҳамюртимиз Максим Шин ҳам иштирок этди. Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси 1/16 финалда ҳиндистонлик Мутҳу Адития Сентилкумарни 6/4, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Афсуски, АТП рейтингида 1018-поғонада бораётган терма жамоамиз азоси 1/8 финалда словакиялик Михал Крайчига 4/6, 0/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Турнирда 6-рақам остида таснифланган Крайчи айни пайтда АТП рейтингининг 653-поғонасидан жой олган.