Отабек Шукуров фаолиятини БАА клубида давом эттиради - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

Отабек Шукуров фаолиятини БАА клубида давом эттиради

«Банияс» Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клубида давом эттиради. Футболчи эркин агент мақомида янги жамоаси сафига қўшилди. Унинг «Банияс» билан имзолаган шартномаси шартлари ҳақида маълумот берилмади.

Сўнгги ҳафталарда 29 ёшли яримҳимоячининг номи бир қатор БАА жамоалари билан боғланган эди. Музокаралар якунида Шукуров «Банияс» клубини танлади. У ўтган мавсумни Саудия Арабистонининг «Ал-Файҳа» клубида ўтказган.

Отабек Шукуров футболчилик фаолиятини 2014 йилда Муборакнинг «Машъал» клубида бошлаган. Кейинчалик «Бунёдкор», «Бухоро», «Шаржа» (БАА), «Фотиҳ Қорагумрук» (Туркия), «Қайсариспор» (Туркия), «Ал-Файҳа» (Саудия Арабистони) клубларида ўйнаган.

Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 79 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган.

Футболчиларнинг шартномаларини кузатиб боришга ихтисослашган Transfermarkt портали Отабек Шукуровнинг трансфер қийматини 1,8 млн еврога баҳолаган.