Ўзбекистонда илк бор ўтказилган волейбол бўйича U-19 Жаҳон чемпионати якунланди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 003.18 +13.09 EUR 13 987.31 +12.86 RUB 156.68 −1.27

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган волейбол бўйича U-19 Жаҳон чемпионати якунланди

24 июль куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U-19 Жаҳон чемпионати кеча ўз якунига этди.

Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франcия терма жамоаси Полшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бронза медали учун кечган муросасиз ўйинда эса Испания терма жамоаси Эрон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон волейбол федераcияси, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти азолари ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади ҳамда мусобақа юксак савияда ўтганини такидлади.