Сирдарёда волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

Сирдарёда волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди

Мазкур семинар ФИВБ (Халқаро волейбол федерацияси) инструктори Моро Бранислав, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходими Шерзод Абдукаримов ҳамда Сирдарё вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбир давомида вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда волейбол спорт турининг ўқув жараёнига замонавий ёндашувлар, халқаро стандартлар асосида машғулотлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш сифати ва методикасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари учун амалий машғулотлар ташкил этилиб, ФИВБ инструкторининг тажриба асосидаги тавсиялари билан ўртоқлашилди.

Семинар сўнгида волейбол спорт тури учун керакли бўлган спорт анжомлари туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган волейбол тренерларига тарқатилди.