Франция миллий жамоаси собиқ сардори - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Франция миллий жамоаси собиқ сардори

Ҳуго Ллорис – футбол оламининг энг ёрқин дарвозабонларидан бири бугун 39 ёшга тўлди

Ллорис профессионал карерасини Nice клубида бошлади, кейин Лён ва сўнг Тоттенҳам Ҳотспур клубларида узун йиллар фаолият юритди. У тезлиги, ажойиб рефлекси ва майдонда етакчилик қобилияти билан ажралиб туради.

Франция миллий терма жамоаси сардори сифатида, 2018 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. УЭФА Европа чемпионати 2016 финалчиси ва Англия Премер Лигаси саҳнасида ҳам кўплаб муҳим ўйинларда етакчи бўлган.

Ҳуго Ллорис – дарвозабонлик санъати ва етакчиликни бирлаштирган ҳақиқий легенда!

📅 Туғилган санаси: 26 декабрь 1986

Миллати: Француз

⚽️ Позицияси: Дарвозабон

🏆 Асосий ютуқлари:

• 2018 йил Жаҳон чемпиони (Франция)

• УЭФА Европа чемпионати 2016 финалчиси