Gauff United Cup’да кутилмаганда ютқазди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Gauff United Cup’да кутилмаганда ютқазди

Америкалик теннисчи, дунёнинг учинчи ракеткаси Кори Гауфф United Cup мусобақасининг гуруҳ босқичида кутилмаганда мағлубиятга учради. АҚШ терма жамоаси вакили Испаниянинг 41-рақамли теннисчиси Жессика Бузас Манейрони енга олмади.

Учрашув 1:6, 7:6 (7:3), 0:6 ҳисобида якунланди. Гауфф биринчи ва учинчи сетларда “bаранка” (0:6) билан ютқазди.

United Cup мусобақасида 18 та давлат терма жамоаси иштирок этади. Жамоалар 6 та гуруҳга бўлинган. АҚШ ва Испания А гуруҳида, ушбу гуруҳдан яна Аргентина терма жамоаси ҳам ўрин олган.