Германиянинг Формула-1 жамоаси «Mercedes» янги автомобилининг тақдимот санасини эълон қилди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Германиянинг Формула-1 жамоаси «Mercedes» янги автомобилининг тақдимот санасини эълон қилди

«Mercedes» янги болидининг рендерларини 22 январь куни намойиш этади. Тақдимот — 2-февралГерманиянинг Формула-1 жамоаси «Мерcедес» янги автомобилининг тақдимот санасини эълон қилди. Жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, янги болиднинг рендер тасвирлари 22 январь куни тақдим этилади, автомобилнинг тўлиқ тақдимоти эса 2 февраль куни бўлиб ўтади.

📅 Формула-1 жамоаларининг ҳозирги тақдимот жадвали:

• 15 январь — «Red Bull», «Racing Bulls» (фақат ливрейлар)

• 20 январь — «Ауди» (фақат ливрея)

• 22 январь — «Mercedes» (фақат рендерлар)

• 23 январь — «Алпине», «Ҳаас», «Феррари»

• 2 февраль — «Mercedes» (тўлиқ болид)

• 8–9 февраль — «Cadillac»

• 9 февраль — «Астон Мартин»

 

Ҳозирча «Williams» ва «McLaren» жамоаларининг тақдимот саналари номаълум.

Эслатиб ўтамиз, ўтган Формула-1 мавсуми якунларига кўра, «Мерcедес» Конструкторлар кубогида 469 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.