WTA-500 тоифасидаги Брисбен турнирининг 2-босқичида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Арина Соболенко испаниялик Кристина Букшани 6:0, 6:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув 49 дақиқа давом этди.
Соболенко 4 та эйс амалга оширди, икки карра хатога йўл қўймади ва 6 брейк-пойнтдан 5 тасидан фойдаланди. Букша эса эйс қайд эта олмади, 1 та қўшалоқ хато қилди ва ўйин давомида бирорта ҳам брейк-пойнтга эга бўлмади.
Турнирнинг 3-босқичида Соболенко Елена Остапенко (Латвия) ва Сорана Кирстя (Руминия) ўртасидаги баҳс ғолибаси билан тўқнаш келади.
