Рибакина Бадросани мағлуб этиб, Брисбен турнири чорак финалига чиқди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Рибакина Бадросани мағлуб этиб, Брисбен турнири чорак финалига чиқди

Уимблдон—2022 чемпиони, дунёнинг 5-рақамли теннисчиси Елена Рибакина Брисбен (Австралия) шаҳрида ўтаётган WTA-500 турнири чорак финалига ишонч билан йўл олди.

У учинчи босқичда испаниялик Паула Бадосани (WTA 25) 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 26 дақиқа давом этди. Рибакина 3 эйс қайд этиб, бирорта ҳам қўш хато қилмаган ва 8 брейк-пойнтдан 5 тасини муваффақиятли амалга оширган.

Чорак финалда Рибакина Каролина Мухова (Чехия) ва Екатерина Александрова (Россия) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.