«Мемфис» Морант эвазига ёш футболчилар ва драфт пикларини хоҳламоқда - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Мемфис» Морант эвазига ёш футболчилар ва драфт пикларини хоҳламоқда

ESPN манбаларига кўра, «Мемфис Гриззлис» сўнгги йиллардаги жамоа етакчиси Жа Морантни алмашинув орқали қўйиб юбориш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, клуб учун асосий устуворлик — Морант эвазига ёш баскетболчилар ва драфт пикларини олиш. 26 ёшли ҳимоячи билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган. Жорий ёзда у 178 миллион долларлик 3 йиллик янги шартнома узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирги мавсумда Жа Морант ўртача 28,3 дақиқа майдонда бўлиб, 19,0 очко ва 7,6 ассист қайд этмоқда. Бироқ унинг ўйин самарадорлиги пасайган: майдондан аниқлик фоизи фаолиятидаги энг паст кўрсаткич — 40,1%, уч очколик зарбаларда эса атиги 20,8% ни ташкил этмоқда.