Чендлер Тсарукян чақирувини қабул қилди: “Уни гиламда янчиб ташламоқчиман” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Чендлер Тсарукян чақирувини қабул қилди: “Уни гиламда янчиб ташламоқчиман”

Америкалик жангчи Майкл Чендлер Арман Тсарукян билан кураш ўтказишга розилик билдирди. У Тсарукяннинг UFC’дан ташқаридаги фаоллигини юқори баҳолаган бўлса-да, тўқнашувда ўзига ишонганини яширмади.

«Арманни жуда ҳурмат қиламан. Бугун у яхши кўринди, кучли ва портловчи. Ёши ҳам ёш, кардиоси зўр. У Россия ёки шу ҳудуддан, у ерда курашни яхши билишади. Лекин барибир менинг эски, синовдан ўтган курашим уни енгади», — деди Чендлер.

Эслатиб ўтамиз, Тсарукян кеча РАФ 5 турнирида эркин кураш бўйича америкалик Ленс Палмерни мағлуб этганди. Шу ғалабадан сўнг Чендлер очиқчасига жангга тайёр эканини билдирди.

Аввалроқ Тсарукян Гейжининг Пимбеттни ютишини хоҳлаши, шунингдек Том Харди билан кураш таклифи бўлгани, аммо актёр суратга олишлар сабаб қатнаша олмагани ҳақида ҳам гапирганди.