Пер Гасли Формула-1ъдан кейин модани танламоқчи - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Пер Гасли Формула-1ъдан кейин модани танламоқчи

«Алпин» жамоаси пойгачиси Пер Гасли спорт фаолиятини якунлагач, мода оламига киришни режалаштираётганини айтди. Унга бу борада энг катта илҳомни Милан шаҳри берган.

Гаслининг таъкидлашича, Миланда ҳар бир инсон — ёшидан қатъи назар — жуда элегант ва услубли. Шу сабаб у модадаги ижодкорликни юқори баҳолайди ва келажакда ўзини шу соҳада синаб кўрмоқчи.

Француз пойгачи, шунингдек, Люис Хемилтонни намуна сифатида келтириб, у Формула-1 пойгачиларига трассадан ташқарида ҳам ўзини эркин ифода этиш имконини очиб берганини айтди.