“Racing Bulls” пойгачиси Лиам Лоусон янги мавсум олдидан Формула-1ъдаги босим ва ўзининг жамоадаги роли ҳақида фикр билдирди.
2026 йилда у чемпионатдаги иккинчи мавсумини ўтказади ва янги пойгачи Арвид Линдблад билан бир жамоада ҳаракат қилади. Лоусон эҳтимол ундан кўпроқ етакчилик талаб этилишини айтди, бироқ янги болидлар ҳамма учун бир хил синов бўлишини таъкидлади.
“Биринчи мавсумда кўп нарсани ўргандим. Аммо Формула-1ъдаги босимга сени ҳеч ким ва ҳеч нарса тўлиқ тайёрлай олмайди. Бу ҳақда ўйлашга вақт ҳам бўлмайди — шунчаки ҳафта охиридан ҳафта охиригача ишлайсан. Ёмон уик-энд бўлса, уни ортда қолдириш учун атиги бир-икки кунинг бор”, — деди Лоусон.
