12 январдан 13 январга ўтар кечаси Австралиянинг Аделаида шаҳрида ўтаётган WTA-500 тоифасидаги hard корт турнирининг биринчи босқич учрашуви якунланди. Унда жаҳон рейтингида 23-ўринда бораётган россиялик теннисчи Диана Шнайдер (9-рақамли сараланган) 22-ўриндаги канадалик Лейла Фернандесни мағлуб этди — 7:5, 6:3.
Баҳс 1 соат 38 дақиқа давом этди. Шнайдер 2 та эйс урди, 7 та қўш хатога йўл қўйди ва 8 та брейк-пойнтдан 2 тасини амалга оширди. Фернандес ҳам 2 та эйс қайд этди, 4 та қўш хато қилди ва 3 та брейк-пойнтдан биронтасидан фойдалана олмади
Турнирнинг иккинчи босқичида Диана Шнайдер Чехия вакили Катержина Синакова (46) ва украиналик Даяна Ястремска (27) ўртасидаги учрашув ғолиби билан баҳс олиб боради.
