Усман Нурмагомедов ПФЛ чемпионлигини ҳимоя қилишга тайёрланмоқда - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Усман Нурмагомедов ПФЛ чемпионлигини ҳимоя қилишга тайёрланмоқда

Енгил вазн (70 кг) ПФЛ чемпиони, енгилмас россиялик Усман Нурмагомедов британиялик Алфи Девисга қарши 7 февраль куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтадиган жангга тайёргарликни давом эттирмоқда.

«Жамоам билан Дубайга етиб келдик, жанггача 4 ҳафта қолди. Дунёнинг энг яхши залида, энг кучли жангчилар билан машғулот қилмоқдамиз», — деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.

Усман Нурмагомедовга 27 ёш. У профессионал сифатида 2017 йилда дебют қилган, 2024 йилдан бери ПФЛда иштирок этади. Охирги жангида, октябрь ойида, Усман ирландиялик Пол Ҳюсга қарши реванишда якдил қарор билан ғалаба қозонган.