“Ред Булл” жамоасининг янги ҳайдовчиси Изак Аджар ҳамкасби Макс Верстаппенга бўлган ҳайратини яширмади.
«Жуда ажойиб. Менга атиги 21 ёш, мен 2019 йилда формуладаги серияларда чиқишни бошладим, ва менинг ҳамкасбим бутун пелотоннинг энг зўр ҳайдовчиси. Бу катта, катта имтиёз. Қандай қилиб у энг яхши болидга эга бўлмаган ҳолда 2025 йил чемпионига жуда яқин натижа кўрсатди? Баъзи мусобақаларда шароит жуда қийин бўларди, лекин Макс ҳар доим натижа олиб келди. У ҳар доим квалификациянинг учинчи сегментида бўлади ва тезликни яхшилашни билади. Агар бирор имкон бўлса, ҳатто 10 миллион сценарий ичида бир имконият бўлса, Макс ғалаба қозонади», — деди Аджар.
Шунингдек, янги жамоага қўшилганида у шундай фикр билдирган: «Фикрлайман: “Нима учун мен? Қандай қилиб мени танлашди?”».
