2026 йилдан Формула-1 стартлари янада мураккаблашади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

2026 йилдан Формула-1 стартлари янада мураккаблашади

2026 йилдан бошлаб Формула-1ъда янги техник регламент кучга киради. Унга кўра, старт пайтида МГУ-К электромоторидан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Формула Уно Аналиси Tecnica хабар берди.

Янги қоидаларга биноан, МГУ-К фақат машина 50 км/соат тезликка чиққандан кейин ишга тушади. Демак, стартнинг дастлабки метрларида болид фақат ички ёнув двигатели ва ҳайдовчининг илашиш (sцепление) билан ишлаш маҳоратига боғлиқ бўлади.

Бу ўзгариш стартларни янада ноаниқ ва қизиқарли қилади. Энди фақат реакция эмас, балки ғилдиракларнинг сирпаниб кетмаслигини таъминлаш ва двигателни ўчирмай старт олиш муҳим бўлади. Гибрид тизимларсиз машиналарда тажрибага эга пилотлар устунликка эга бўлиши мумкин.