Тсарукян: “Ҳамма мендан қўрқади, шунинг учун қўшимча жанглар қилаяпман” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Тсарукян: “Ҳамма мендан қўрқади, шунинг учун қўшимча жанглар қилаяпман”

UFC енгил вазн тоифасида (70 кг гача) рейтинг етакчиси Арман Тсарукян жанглар оралиғида греплинг бўйича чиқишлари ҳақида фикр билдирди.

“Ҳамма мендан қўрқади, яшириниб юрибди. Шунинг учун мен саёҳат қилишда давом этаман ва қўшимча ъквестларъ орқали пул ишлайман”, — деб ёзди Тсарукян ижтимоий тармоқларда.

Арман Тсарукян 29 ёшда. У 2016 йилда профессионал MMA жангчиси сифатида дебют қилган, 2019 йилдан буён UFC’да иштирок этиб келмоқда. Унинг сўнгги жанги **ноябрь ойида Доҳа (Қатар)**да бўлиб ўтган UFC Fight Night 264 турнирида кечди. Унда Тсарукян австралиялик Ден Ҳукерни бўғиш усули билан мағлуб этди.

Аввалроқ Тсарукян Ҳамзат Чимаевнинг UFC ярим оғир вазнига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрига ҳам муносабат билдирган эди.