«Реал Мадрид» 2026 йилда Эрлинг Ҳоландни трансфер қилишни режалаштирмоқда - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Реал Мадрид» 2026 йилда Эрлинг Ҳоландни трансфер қилишни режалаштирмоқда

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Sky Sport Germany.

Ҳоланд Испанияни жуда яхши кўради ва Мадриднинг «Реал» клубини фаолиятидаги асосий мақсад деб ҳисоблайди. Бироқ ушбу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Бунга сабаб — норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан 2034 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномаси мавжудлиги.

Эрлинг Ҳоланд 2022 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди.