«Ювентус» «Кристал Пелас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матетани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Журналист Жанлука Ди Мартсио хабарига кўра, Турин клуби 28 ёшли футболчини Душан Влаҳовичнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида баҳоламоқда ва трансфер бўйича дастлабки маълумотларни сўраган. Қайд этилишича, ушбу трансферни жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳам маъқуллаган — унга футболчи ёқмоқда.
«Кристал Пелас» Матета учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда. «Ювентус» эса ҳозир таклиф бериш ёки ёзги трансфер ойнасини кутиш масаласида ўйлаб кўрмоқда.
Жорий АПЛ мавсумида Матета 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган.
