Нурмагомедов Россия ММАси тарихидаги Топ-5 жангчиларни айтди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Нурмагомедов Россия ММАси тарихидаги Топ-5 жангчиларни айтди

Энгил вазн тоифасида ПФЛ чемпиони, ҳозирга қадар мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик аралаш яккакураш устаси Усман Нурмагомедов YouTube’даги Home of Fight каналига интервью берди. Суҳбат давомида у Россия ММАси тарихидаги энг кучли беш нафар жангчи ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди. Усман Нурмагомедов ўз шахсий рейтингини қуйидаги тартибда жойлаштирди:

Россия ММАси тарихидаги Топ-5 жангчилар:

  1. Хабиб Нурмагомедов
  2. Ислам Махачев
  3. Фёдор Эмеляненко
  4. Умар Нурмагомедов
  5. Пётр Ян

Шунингдек, Усман Нурмагомедов Александр Шаблий номини ҳам алоҳида тилга олиб, уни ушбу рўйхат атрофида бўлишга лойиқ жангчи сифатида эътироф этди.

Маълумот учун:

Усман Нурмагомедов ҳозирда 27 ёшда. У профессионал MMA’даги дебютини 2017 йилда ўтказган. Бугунги кунга қадар у 20 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Унинг иштирокидаги яна бир жанг техник сабаблар туфайли ўтказилмаган (но cонтест) деб топилган.

Мутахассислар Усман Нурмагомедовни Россия ва жаҳон ММАсининг энг истиқболли юлдузларидан бири сифатида баҳоламоқда.