«Дукати»да савол кўп: Марк Маркес билан келажак ноаниқ - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Дукати»да савол кўп: Марк Маркес билан келажак ноаниқ

El Nacional хабарига кўра, «Дукати» бош директори Клаудио Доменикали етти карра MotoGP чемпиони Марк Маркес билан шартномани узайтиришга ҳозирча тайёр эмас. Бу қарор жамоа директори Жиджи Даллиня ва раҳбар Давиде Тардотсининг истагига зид.

Доменикалининг айтишича, ҳозирча бозор масалаларини муҳокама қилиш эрта, аниқ қарорлар февраль–март ойларида кўриб чиқилади. У Маркес билан бир қаторда Пеко Баняиа масаласи ҳам очиқ эканини таъкидлади.

Манбаларга кўра, Доменикали Маркеснинг ёши ва тез-тез олган жароҳатлари сабаб шартномани узайтириш борасида иккиланмоқда. Аввалроқ у Хорхе Мартин ёки Энея Бастяннинига кўпроқ ишонч билдирган эди.