УФCнинг собиқ чемпиони ва Шон-шараф залига киритилган Ҳабиб Нурмагомедов жияни Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди. Умар 25 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида бразилиялик Деивисон Фигейреду билан жанг қилади.
Ҳабибнинг айтишича, Умар айнан январда жанг қилишни ўзи хоҳлаган ва UFC унга энг кучли рақиблардан бирини берган. У Умарда ҳали ҳам “олов” борлигини, айнан шу жиҳат MMA’да жуда муҳим эканини таъкидлади.
“Январда мухлислар яна бир бор кўради ва ишонч ҳосил қилади: ҳозирда Умар энгил вазннинг чўққиси”, — деди Ҳабиб.
