«Кристал Пелас» марказий ҳимоячиси Марк Геҳи «Manchester Cитй»га ўтишга бир қадам қолди. Футболчи тиббий кўрикнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди, деб хабар беради инсайдер Фабризио Романо.
Клублар трансфер бўйича келишувга эришган: битим қиймати бонуслар билан бирга 20 млн фунтни ташкил этади.
Геҳи «Челси» тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилда «Кристал Пелас»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 33 ўйинда 3 гол ва 3 ассист қайд этган.
